Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги элчиси бу мамлакат президентига ишонч ёрлиқларини топширди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i83076-Ўзбекистоннинг_АҚШдаги_янги_элчиси_бу_мамлакат_президентига_ишонч_ёрлиқларини_топширди
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов президент Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 02, 2023 12:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги элчиси бу мамлакат президентига ишонч ёрлиқларини топширди
    Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги элчиси бу мамлакат президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов президент Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширди.

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида иш бошлаган Фурқат Сидиқов Қўшма Штатлар президенти Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширди. Элчи бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги элчиси шунингдек «Ишонч ёрлиғимни топшириш маросимида суратга тушдим. Президент Жо Байден билан учрашиш катта шараф. Мен халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, стратегик шериклигимизни янада мустаҳкамлашга интиламан», — деб айтган.

4 апрель куни Фурқат Сидиқов мамлакат протокол раҳбари Руфус Гиффорд билан учрашиб, унга ишонч ёрлиқларини топширганди.