май 20, 2023 20:10 Asia/Tashkent
  • Хитой Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатга киришини соддалаштирмоқчи

Хитой томони Хитой фуқаролари учун Ўзбекистонга 10 кун муддатга визасиз кириш сиёсатини юқори баҳолаб, ўзбекистонликларнинг ХХРга киришини ҳам соддалаштириш чораларини кўришга тайёр эканини билдирди.

Хитой Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатга киришини соддалаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Цзиньпиннинг 18 май куни бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича мамлакатларнинг қўшма баёнотида сўз борган.

Томонлар 2019 йилда мамлакатлар ҳукуматлари ўртасида ишбилармон доиралар вакиллари учун виза тартибини соддалаштириш тўғрисида имзоланган келишув «икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, иқтисодий, савдо ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш» учун кенг истиқболларни очганини таъкидлаган.

Шунингдек, Хитой Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ва бу борада зарур ёрдам кўрсатишга тайёр экани қайд этилди.

 

Ёрлиқ