Эрон ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама ҳамкорликлар янада кенгайтирилади
Эрон Ислом Республикаси Саноат, кончилик ва савдо вазири вазифасини бажарувчиси Теҳрон ва Тошкент ҳукуматлари ўртасидаги турли иқтисодий, савдо ва саноат соҳаларида икки томонлама алоқларани янада кенгайтиришни таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ва Ўзбекистон 15-қўшма иқтисодий комиссиясини ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳрига сафар қилган Эрон Ислом Республикасининг Саноат, кончилик ва савдо вазири вазифасини бажарувчиси Сайидмаҳди Ниёзий Ўзбекистон Бош вазири Абдула Неъмтович Арпов билан учрашиб мулоқот қилди.
Эрон ва Ўзбекистон расмийлари учршувида томонлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, савдо ва маданий алоқлаани ривожлантириш каби муҳим йўналишлари муҳокама қилинди ва фикр алмашилди.
Меҳди Ниёзий Эрон ҳукуматининг қўшни давлатлар, айниқса Ўзбекистон Республикаси билан муносабатларни ривожланиришга алоҳида эътибор қаратаётганини маълум қилиб, Эрон Ислом республикасининг турли соҳаларда илмий-техникавий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини ҳам билдирди.
Ўзбекистоннинг бир қатор вазирлари қатнашиб бу йиғилишда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Орипов ҳам Эроннинг минтақадаги алоҳида ва стратегик аҳамитига ишора қилиб, Эроннинг турли техник , саноат ва маданий меросда тажрибаси ва билимларидан фойаланишни ҳамкорликнинг энг муҳим соҳаларидан деб ҳисоблади.
Бу йиғилишда Ўзбекистон президентининг Теҳронга ташрифи доирасида яқин кунларда Теҳронда икки давлат иқтисодий фаолларининг ката йиғилиши ўтказилишига ҳам қарор қилинди.
Эслатиб ўтамиз кеча Тошкентда Эрон Ислом республикаси ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиясининг 15-йиғилиши бўлиб ўтди.