Ўзбекистон Қозоғистонга ўрмон ёнғинларига қарши курашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди
(last modified Mon, 12 Jun 2023 12:21:53 GMT )
июн 12, 2023 17:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Қозоғистонга ўрмон ёнғинларига қарши курашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди
    Ўзбекистон Қозоғистонга ўрмон ёнғинларига қарши курашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон томони Абай вилоятидаги ўрмон ёнғинларига қарши курашишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Мирзиёев Абай вилояти ҳудудида рўй берган ўрмон ёнғини оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Тоқаев ва қардош Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирди.

Табиий офатга қарши курашиш ва унинг оқибатларини бартараф этишда Ўзбекистон барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёр экани билдирилди.

Президентлар икки давлат ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Маълумот ўрнида, Абай вилоятида 8 июнь куни бошланган ўрмон ёнғини оқибатида 14 киши ҳалок бўлган. Россия билан чегарадош вилоятда содир бўлган ёнғин майдони 60 минг гектардан ошиқни ташкил этган. Мамлакатда 12 июнь миллий мотам куни деб эълон қилинди.

Ёрлиқ