Ўзбекистонлик 6 нафар дзюдочи илк бор Олимпия ўйинлари рейтингида пешқадам бўлди
(last modified Wed, 14 Jun 2023 14:07:53 GMT )
июн 14, 2023 19:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик 6 нафар дзюдочи илк бор Олимпия ўйинлари рейтингида пешқадам бўлди
    Ўзбекистонлик 6 нафар дзюдочи илк бор Олимпия ўйинлари рейтингида пешқадам бўлди

Ўзбекистоннинг 16 дзюдочиси янгиланган Олимпия рейтингига киритилди. Улар орасида тарихда биринчи марта аёллар терма жамоасининг олти нафар вакили ҳам бор.

Халқаро дзюдо федерацияси 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўл олган спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистоннинг 16 нафар дзюдочиси лицензион ҳудуд бўйича ўринларни қўлга киритган бўлса, улардан олти нафари аёллар терма жамоаси вакилларидир. Бир вақтнинг ўзида 6 нафар дзюдочи қизларнинг лицензион ҳудуддан ўрин олиши эса биринчиси бўлди.

Бу натижа билан Ўзбекистон терма жамоаси аралаш жамоавий йўналишда ҳам лицензия талабини бажарган 12 жамоадан бирига айланди.

Ёрлиқ