Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланади
(last modified Tue, 20 Jun 2023 07:32:56 GMT )
июн 20, 2023 12:32 Asia/Tashkent
  • Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланади
    Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланади

Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланиб 5 июлда якунланади. Муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар давом этади.

20 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида cайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришини ташкил этиш, президент сайловини ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, сайловга тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар ҳамда президент сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар ва ОАВ вакилларини аккредитация қилишга доир масалалар кўриб чиқилди.

Муддатидан олдин овоз бериш 2023 йил 28 июнь куни бошланиб 2023 йил 5 июль куни якунланиши белгиланди ва сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар давом этиши қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, Президент сайловини ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлармуҳокама қилинди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмаларининг бу йўналишдаги қатор вазифалари белгилаб берилди ҳамда тегишли қарор қабул қилинди.