Йилнинг дастлабки 5 ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Эрон 15-ўринни эгаллади
(last modified Thu, 22 Jun 2023 09:24:28 GMT )
июн 22, 2023 14:24 Asia/Tashkent
  • Йилнинг дастлабки 5 ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Эрон 15-ўринни эгаллади
    Йилнинг дастлабки 5 ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Эрон 15-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Статистика агентлиги хабар беришича, жорий йилнинг дастлабки 5 ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Эрон 15-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Статистика агентлигининг 2023 йил январь-май ойларида ги ташқи савдо бўйича дастлабки маълумотларига кўра, йилнинг дастлабки 5 ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 25,8 млрд АҚШ долларига етди ва 2022 йилнинг январь-май ойларига нисбатан 5,2 млрд долларга ёки 25,4 фоизга ошди.

Эрон ва Ўзбекистон савдо айланмаси жорий йилнинг беш ойида ўсиб, 227 миллион доллорни ташкил этди. Ўтган йили бу кўрсаткиш 203 миллион доллорни ташкил этган эди. Жорий йилда Ўзбекистоннинг Эронга экспорти 80,5 доллор, импорти эса 146,5 доллорни ташкил этди.

2023 йилнинг дастлабки 5 ойида Хитой, Россия ва Қозоғистон Ўзбекистоннинг асосий экспорт ҳамкорлари орасида биринчи учликни банд этишди.

АҚШнинг асосий экспорт ҳамкорлари орасида 22-ўриндан 12-ўринга кўтарилгани ҳам эътиборга молик. Ўзбекистоннинг Қўшма Штатларга экспорти 2023 йилнинг январь-май ойларида 71,9 млн долларга етди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баравар (301,6 фоизга) кўпайди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Туркия билан ташқи савдоси ҳажмида камайиш кузатилди. Кўрсаткич 2022 йилнинг мос давридаги 1 млрд 435,4 млн доллардан 1 млрд 285,5 млн долларгача пасайди.

Ёрлиқ