июл 05, 2023 11:26 Asia/Tashkent
  • Хитойдан Ўзбекистонга янги мултимодал йўналишда поезд йўлга чиқди
    Хитойдан Ўзбекистонга янги мултимодал йўналишда поезд йўлга чиқди

Поезддаги юкнинг умумий оғирлиги 1000 тоннадан ошади. Сафар вақти тахминан 12 кунни ташкил этади.

Кеча “Лангфан – Қашқар – Иркештам – Ош – Тошкент” янги мултимодал йўналишида контейнерли блок-поездини жўнатиш маросими бўлиб ўтди.

Лангфандан (Хитой) ҳаракатланувчи биринчи поезд сафарга чиқди. Унинг таркибида қурилиш материаллари бўлган 41та вагон бор.

Бутун йўлнинг масофаси тахминан 6000 километрни ташкил этади ва юкнинг умумий оғирлиги 1000 тоннадан ошади. Сафар вақти тахминан 12 кунни ташкил этади.

Ҳозирги вақтда ушбу йўналиш (қуруқликдаги) Хитойдан Ўзбекистонга юкларни етказиб бериш учун энг қисқа ва энг тезкор йўналиш ҳисобланади.

Янги мултимодал йўлак бўйлаб ташиш жараёни жўнаш пунктидан темир йўл орқали Қашқар (Хитой) темир йўл станциясигача амалга оширилади.

Кейин эса, юклар автотранспортга ортилиб Ош (Қирғизистон) темир йўл станциясига этказилади. Ош станциясидан эса Тошкентгача юклар темир йўл орқали юк поезди таркибида етказилади.

Ёрлиқ