Ўзбекистон делегацияси «Корея Республикаси–Марказий Осиё» юбилей форумида иштирок этади
ноябр 14, 2016 13:56 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Республикаси делегацияси 15–16 ноябрь кунлари Сеулда ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида бўлиб ўтадиган ҳамкорлик бўйича «Корея Республикаси–Марказий Осиё» 10-форумида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Дарё.ўз сайтига кўра, Юбилей учрашувда кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, мавзуларга оид сессияларда «электрон ҳукумат» ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.