август 04, 2023 15:51 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон махсус кучлари Иссиқ-кўлда қўшма машғулотлар ўтказди
    Ўзбекистон ва Қирғизистон махсус кучлари Иссиқ-кўлда қўшма машғулотлар ўтказди

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳарбий хизматчилари махсус тактик, ўт ўчириш ва тоғли ҳудудда тайёргарлик машғулотларини ўтказди.

Хабарда айтилишича, ҳафта давомида икки давлат ҳарбий хизматчилари махсус тактик, ўт ўчириш ва тоғли ҳудудда тайёргарлик машғулотларини ўтказди. Муҳандислик ва сапёр бўлинмалари учун махсус дарслар ўтказилди.

Алоҳида хизмат кўрсатган ҳарбий хизматчиларни Қирғизистон Мудофаа вазири диплом ва медаллар билан тақдирлади.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий гвардия махсус ва муҳандис-сапёр бўлинмалари Иссиқкўлда ўқув машғулотлари бошлашган эди. Машғулотлар 2 августга қадар 20636-сонли ҳарбий қисмнинг ўқув марказида ўтказилди.

Ёрлиқ