август 15, 2023 19:15 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон бош вазири Қирғизистон президенти билан учрашди
    Ўзбекистон бош вазири Қирғизистон президенти билан учрашди

Бугун Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакат ҳукумати делегациясини Қирғизистон президенти Садир Жапаров қабул қилди.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувлар ижросини таьминлаш, Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, транспорт, сув ва қишлоқ хўжалиги ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.

15-16 август кунлари Чўлпонота шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг ўнинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакат ҳукумати делегацияси қўшни давлатда бўлиб турибди.

Ёрлиқ