Ўзбекистон президент администрацияси раҳбари ишдан олинди, лавозим эса тугатилди
Ўзбекистон президенти фармони билан Администрациянинг тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.
Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилди.
Таъкидланишича, фармон билан Администрациянинг тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.
Президент администрацияси раҳбари сифатида ишлаб келаётган Сардор Умурзаков лавозимидан озод этилди ва президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлан.
Шунингдек, Суннатилла Бекенов Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилган.
Фурқат Раҳимов ҳам Президент администрациясининг Ижро этувчи аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси мудири лавозимидан озод этилди.