Мирзиёев Қозоғистон бош вазири ўринбосарини қабул қилди
(last modified Thu, 17 Aug 2023 16:45:50 GMT )
август 17, 2023 21:45 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев Қозоғистон бош вазири ўринбосарини қабул қилди
    Мирзиёев Қозоғистон бош вазири ўринбосарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 17 август куни расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Қозоғистон бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеуни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, янги амалий мазмун билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликда юксак даражага эришилгани, жумладан, парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудий маъмуриятлар, жамоатчилик ва тадбиркорлар даражасида сермаҳсул мулоқотлар амалга оширилаётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Учрашувда сиёсий мулоқотларни янада фаоллаштириш, иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидаги лойиҳаларни жадаллаштириш, гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтириш ҳамда Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничилик ва шерикликни мустаҳкамлаш чораларини кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ёрлиқ