Шавкат Мирзиёев БМТ бош котибининг тинчлик масалалари бўйича ёрдамчисин билан мулоқот қилди
Шавкат Мирзиёев 18 август куни БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар ва тинчликни барпо этиш масалалари бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча бошчилигидаги делегациясини
Учрашувда БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар ва тинчликни барпо этиш масалалари бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча Шавкат Мирзиёевга БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ва БМТ бундан буён ҳам Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича ортга қайтмас ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашга тайёрлиги қайд этилди.
Бундан ташқари Марказий Осиёда яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва бу жараёнда БМТнинг минтақавий маркази ролини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек узоқ муддатли Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқариш борасида БМТ институт ва марказлари билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, кейинги йилларда Ўзбекистон ва БМТ билан ҳамкорлиги юксак даражага чиқди. Биргаликда қарийб 140 та дастур ва лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош ассамблеясининг 6 та резолюцияни қабул қилди.