август 28, 2023 11:45 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Афғонистоннинг “Қўштепа” канали қурилишида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маьлум қилди
    Ўзбекистон Афғонистоннинг “Қўштепа” канали қурилишида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маьлум қилди

Ўзбекистон Ирригация вазирлиги ўринбосари Афғонистон муваққат бошқарув органи мутасаддилари билан учрашувда “Қўштепа” канали қурилишида ҳамкорлик қилишни таклиф қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ушбу мамлакатнинг юқори мартабали делегацияси билан Кобулга борган Ўзбекистон Ирригация вазирлигининг биринчи ўринбосари Азим Назаров Афғонистон билан “Қўштепе" канали қурилишида ҳамкорлик қилишни таклиф қилган.

Назаров бу ҳақда Афғонистон муваққат ҳукумати қишлоқ, ирригация ва чорвачилик вазири Аттаулла Умарий билан учрашувда маьлум қилди:Мамлакатимизда ирригация соҳасида етарлича тажрибамиз бор, агар рухсат берсангиз, “Қўштепе" канали ишларини илгари суришда сиз билан ҳамкорлик қилишимиз мумкин.

У қўшимча қилди:Шунингдек, биз Афғонистонга ўз мутахассисларимизни юборишга тайёрмиз. Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида ер шўр бўлиб қолганини ҳам кузатдик. Биз сиз билан бу соҳада ҳам ҳамкорлик қилишимиз мумкин ва бу ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашига умид қиламиз.

Ушбу йиғилишда Афғонистон муваққат ҳукумати қишлоқ хўжалиги вазири Ўзбекистон делегациясидан ушбу мамлакатга модификацияланган уруғлик ва бошоқли уруғлар соҳасида ёрдам беришни сўради.

Ўзбекистоннинг махсус вакили Исматулла Эргашив ҳам бу борада ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маьлум қилди ва шундай деди:Биз сиз билан қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларида, айниқса, модификацияланган буғдой етиштиришда ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Юртимизда юртингизнинг тупроғи ва сувига мос буғдой навлари бор. Агар хоҳласангиз, ўзгартирилган уруғларни муҳокама қилиш учун мамлакатингизга делегациялар юборишимиз мумкин.

Ёрлиқ