Жорий йилда Ўзбекистон электромобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошди
(last modified Wed, 30 Aug 2023 04:33:51 GMT )
август 30, 2023 09:33 Asia/Tashkent
  •  Жорий йилда Ўзбекистон электромобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошди

Ўзбекистон 7 ойда энг кўп Хитойдан электромобил импорт қилган.

Ўзбекистон Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июль ойларида 10 та хорижий давлатдан қиймати 217,1 млн АҚШ долларига 7 391 та электромобил импорт қилган.

Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6084 тага ёки қарийб 6 баробарга ошган.

 7 ойда энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар:

— Хитой – 6 898 та

— Гонконг – 376 та

— Германия – 64 та

— Корея – 18 та

— БАА – 16 та

— АҚШ – 11 та

Ёрлиқ