Ўзбекистон ва Россия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлди
(last modified Sat, 02 Sep 2023 14:05:43 GMT )
сентябр 02, 2023 19:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлди
    Ўзбекистон ва Россия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлди

Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги давраси бўлиб ўтди. 

Делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов ва Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин бошчилик қилди.

Музокараларда бўлажак икки томонлама тадбирларга тайёргарликнинг бориши, энг аввало сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки томонлама алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтиришга алоҳида эьтибор қаратилди.

Кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари муносабатларини чуқурлаштиришга қаратилган янги ташаббус ва таклифларни ишлаб чиқиш учун ташқи ишлар вазирликлари ўртасида мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.

Ёрлиқ