Хитой жорий йилда Ўзбекистон иқтисодиётига энг кўп сармоя киритди
(last modified Sun, 03 Sep 2023 06:10:35 GMT )
сентябр 03, 2023 11:10 Asia/Tashkent
  • Хитой жорий йилда Ўзбекистон иқтисодиётига энг кўп сармоя киритди
    Хитой жорий йилда Ўзбекистон иқтисодиётига энг кўп сармоя киритди

Хитой жорий йилда Ўзбекистон иқтисодиётига энг кўп сармоя киритди, Россия эса иккинчи ўринда.

2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 139,1 трлн сўмни ташкил этган.

Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар 59 трлн cўм миқдорида қайд этилган.

Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор – мамлакатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллаб турибди – 20,5 фоиз.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

Россия – 18,8 фоиз;

Туркия – 6,2 фоиз;

Саудия Арабистони – 8,5 фоиз;

Кипр – 4,3 фоиз;

Германия – 2,7 фоиз;

Швейцария – 2,5 фоиз;

Буюк Британия – 2 фоиз;

АҚШ – 1,9 фоиз;

Италия 0,5 фоиз.