Норвегия ва Ўзбекистон Афғонистон бўйича маслаҳатлашув ўтказди
сентябр 05, 2023 13:51 Asia/Tashkent
2023 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Норвегиянинг Афғонистон бўйича махсус вакили Келл-Гуннар Эриксен билан учрашди.
К.Ериксен Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича минтақавий яхлит позициясини ривожлантириш, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Афғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш, минтақавий ўзаро боғлиқлик жараёнига мамлакатни жалб этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда Норвегиянинг Ўзбекистондаги Элчиси (қароргоҳи Ослода) Жон Микал Квистад ҳам иштирок этди.
Ёрлиқ