Россия спорт вазири бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга келди
сентябр 07, 2023 15:54 Asia/Tashkent
Россия спорт вазири Олег Матицин бошчилигидаги делегацияни Урганч халқаро аэрапортида республика ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов кутиб олди
Россия спорт вазирлиги делегацияси ўзбекистонлик ҳамкасблари билан учрашув ўтказади. 7-10 сентябрь кунлари Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” мажмуасида бўлиб ўтадиган Халқаро этноспорт фестивалида меҳмон сифатида иштирок этади деб хабар қилган Спутник сайти.
Россия ва Ўзбекистон спорт вазирлари мунтазам учрашувлар ўтказиб туришади. Сўнгги бор Олег Матицин ва Адҳам Икромов 2022 йилнинг декабрида учрашиб, Ўзбекистон ва Россия орасида спорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, ШҲТ аъзолари спорт ўйинлари ўтказиш ва бошқа масалалар борасида келишиб олишган эди.