Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган Корея инвестицияларининг умумий ҳажми 7 миллиард доллардан ошди
(last modified Sat, 09 Sep 2023 05:26:28 GMT )
сентябр 09, 2023 10:26 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган Корея инвестицияларининг умумий ҳажми 7 миллиард доллардан ошди
    Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган Корея инвестицияларининг умумий ҳажми 7 миллиард доллардан ошди

Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган тўғридан тўғри Корея Республикаси инвестицияларининг умумий ҳажми эса 7 миллиард доллардан ошди

Ўзбекистон пойтахти -Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Корея Республикаси бош вазирлари ўринбосарларининг навбатдаги V учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига таяниб Кун сайти,   бу  йиғилишга Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Корея Республикаси бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Чху Кюнг Хо ҳамраислик қилди деб хабар қилди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея расмийлари суҳбати чоғида кун тартибидаги асосий масалалар, жумладан, жорий қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва икки томонлама кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан конструктив фикр алмашилди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмларининг ўсишида ва Корея инвестицияларини жалб қилишда барқарор ижобий тенденция кузатилаётгани қайд этилди. 2023 йил бошидан буён Ўзбекистоннинг Жанубий Кореяга экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга кўпайди, Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган тўғридан тўғри Корея Республикаси инвестицияларининг умумий ҳажми эса 7 миллиард доллардан ошди. Томонлар савдо-иқтисодий, молиявий-техник ҳамкорликни, шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши курашда муносабатларни янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар кўришга қатъий содиқликларини билдирди.