сентябр 11, 2023 10:12 Asia/Tashkent
  • Бахтиёр Саидов АҚШга қилан сафарида IТ-ассоциацияси TechBridge лойиҳасига старт берилди
    Бахтиёр Саидов АҚШга қилан сафарида IТ-ассоциацияси TechBridge лойиҳасига старт берилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация ташриф билан АҚШда бўлди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ президентининг махсус ёрдамчиси Николас Берлинер, Нью-Йорк мэри Эрик Адамс, АҚШ Сенатининг Ички хавфсизлик ва ҳукумат ишлари бўйича қўмитаси раиси Гари Питерс, Жаҳон банки вице-президенти Антонелла Бассани ҳамда АҚШнинг бир қатор етакчи компаниялари раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ўтказди.

Музокаралар чоғида турли йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ташриф доирасида ахборот-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган Ўзбекистон-Aмерика IТ-ассоциацияси TechBridge лойиҳасига старт берилди.

Ўзбекистон делегацияси АҚШ Конгресси кутубхонаси биносида давлат мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда ҳам иштирок этди.

Ёрлиқ