сентябр 21, 2023 12:33 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё-Хитой қишлоқ хўжалиги вазирлари қўшма баёнот қабул қилишди
    Марказий Осиё-Хитой қишлоқ хўжалиги вазирлари қўшма баёнот қабул қилишди

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Марказий Осиё-Хитой қишлоқ хўжалиги вазирларининг 1-йиғилишида иштирок этди.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Хитойда Марказий Осиё-Хитой қишлоқ хўжалиги вазирларининг 1-йиғилишида иштирок этди. Унда шунингдек, Хитой, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазирликлари раҳбарлари ҳам қатнашди.

Қуйидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди:

агросаноат соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш;саноат комплекси;савдо-иқтисодий муносабатлар;озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш;қишлоқ хўжалиги.

Учрашув якунлари бўйича делегациялар раҳбарлари 5 та устувор йўналиш бўйича яқин ҳамкорликни кўзда тутувчи “Марказий Осиё-Хитой платформаси доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида сармоявий ва савдо ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини биргаликда таъминлаш ва қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш бўйича қўшма баёнотни”ни қабул қилишди.

Ёрлиқ