Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтган жамоат хавфсизлиги бўйича форумда қатнашди
Ўтган кунларда Хитойнинг Лянюнган шаҳри жамоат хавфсизлиги бўйича глобал ҳамкорлик масалаларига бағишланган йирик халқаро форум бўли ўтди.
Ўзбекистон ИИВ академияси ахборот хизмати Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этган бу форумда, жаҳоннинг элликдан ортиқ давлатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, қатор халқаро ташкилотлар ҳамда турдош олий таълим муассасалари вакиллари, маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этди. Форумда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, замонавий таҳдидларга қарши куч ва имкониятларни бирлаштириш, ҳамкорликнинг янги тамойилларини ишлаб чиқиш масалалари, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилишнинг самарали ечимлари атрофлича муҳокама қилинди.
Глобал форумда Интерпол халқаро ташкилоти бош котиби Юрген Шток, шунингдек Малайзия, Миср, ЖАР, Камбоджа, Покистон давлатлари ички ишлар вазирлари, Россия, Беларусь, БАА, Хитой, Қозоғистон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлар вакиллари сўзга чиқди деб хабар қилган Спутник сайти.
Форумнинг иккинчи куни “Глобал хавфсизлик муаммолари ва полиция таълими салоҳиятини ошириш” мавзуига бағишланди. Унда Ўзбекистон, Хитой, Саудия Арабистони, Покистон, Эрон, Филиппин, Сербия, Албания, Аргентина ва бошқа давлатларнинг турдош олий таълим муассасалари раҳбарлари ўз маърузалари билан иштирок этди.
ИИВ Академияси бошлиғи Рустам Хатамов ўз нутқида жаҳондаги геосиёсий жараёнлар фонида таълим интеграциясини кучайтириш ва кўп векторли ҳамкорлик платформасини яратиш долзарб хусусият касб этаётганини таъкидлади.