сентябр 26, 2023 09:42 Asia/Tashkent
  • Транспорт вазирларининг “Хитой – Марказий Осиё” форматидаги биринчи учрашуви ўтказилди.

Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди, дея хабар берди ЎзбекистонТранспорт вазирлиги.

Пекинда бўлиб ўтаётган Барқарор транспортни ривожлантириш бўйича глобал форум доирасида транспорт вазирларининг “Хитой – Марказий Осиё” форматидаги биринчи учрашуви ўтказилди.

"Транспорт вазирларининг “Хитой – Марказий Осиё” биринчи учрашувда эришилган келишувларни биргаликда амала ошириш ҳамда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида транспорт соҳасида Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида фаол ҳамкорликни рағбатлантириш мақсадида давлатлар ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди", — дейилади хабарда.

Учрашувда Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида транспорт-коммуникациялари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, қисқа ва қулай бўлган транспорт коридорларини ташкил этиш, транзит ташувларини ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Ёрлиқ