октябр 01, 2023 16:32 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Саудия Арабистонини мағлуб этиб, 1994 йилдан буён илк марта Осиё ўйинлари ярим финалига чиқдилар
    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Саудия Арабистонини мағлуб этиб, 1994 йилдан буён илк марта Осиё ўйинлари ярим финалига чиқдилар

Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, яримфиналга йўлланма олди

Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси чорак финалда Саудия Арабистонини 2:1 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон Футбол ассоциациясига таяниб Срутник сайтининг хабар қилишича, ўйиннинг 24-дақиқасида Саидазамат Мирсаидов, 44-дақиқасида эса Алишер Одилов гол киритди.

Саудия Арабистони жамоасидан эса 66-дақиқада Марран гол урди.

Ўзбекистон терма жамоаси 1994 йилдан буён илк марта Осиё ўйинлари ярим финалига чиқди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финалига чиққанди.

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинларининг чорак финалида Хитой Таипейи устидан ғалаба қозонди. 30 сентябрь куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган ўйин 2:1 ҳисобида якунланди.

Шу тариқа, Мидори Хонда бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинларининг ярим финалида параллель ўйинда Жанубий Кореяни мағлуб этган (4:1) КХДР билан ўйнайди.

Ёрлиқ