Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон телефон орқали суҳбатлашди
Шавкат Мирзиёев Тожикистон етакчисини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, биродар тожик халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда бу сана шунигдепк "тожик тили" куни деб номланган
Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларида бугунги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига эришилишида Эмомали Раҳмоннинг ҳиссаси алоҳида қайд этилди.
Фаол мулоқот ва алмашинувлар ривожланиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда. Савдо, инвестициялар, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда деб хабар қилган Даракчи сайти.
Минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. Душанбе шаҳрида 14-15 сентябрь кунлари ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси юбилей саммитининг самарали якунлари юксак баҳоланди.