Ўзбекистон ва Қатар коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди
Ўзбекистон Қатарнинг коррупцияга қарши курашишга масъул идоралари билан ўзаро манфаатли келишувларга эришди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов бошчилигидаги Ўзбекистон делегация Қатар Давлат аудит бюроси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш ва қонун устуворлиги маркази раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Ўзбекистон Қатарнинг коррупцияга қарши курашишга масъул идоралари билан ўзаро манфаатли келишувларга эришди.
Учрашувда қуйидагиларга келишилди:
Бюро ва Агентлик ўртасида ҳамкорлик битимини имзолаш:
Молия, бухгалтерия соҳаси вакиллари, аудиторлар ва бошқа давлат молиявий назоратини амалга оширувчи мутахассислар учун ўқув дастурларини ҳамкорликда ишлаб чиқиш:
Давлат харидлари соҳасида электрон дастурлар (Қатар - Archer GRC ва Ўзбекистон - exarid.uz платформаси)ни солиштириш орқали уларни ҳамкорликда такомиллаштириш:
Бюро ҳамда Агентлик ходимларининг малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш.
Шунингдек, Қатарнинг Коррупцияга қарши курашиш ва қонун устуворлиги маркази вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
Ўзбекистон Қатарнинг коррупцияга қарши курашишга масъул идоралари билан ўзаро манфаатли келишувларга эришди.