октябр 15, 2023 14:08 Asia/Tashkent
  • Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди
    Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди

Эрон маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош ассамблеясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  бугун (якшанба) Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Саййид Эззатуллоҳ Зарғамий Ўзбекистон расмийлари томонидан кутиб олиниб, ушбу мамлакат пойтахти Тошкентга келди.

Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг 25-Бош ассамблеясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур йиғилишда Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири турли мамлакатларнинг бир қатор туризм вазирлари билан учрашади.

Зарғамий Ўзбекистонга сафари чоғида Ўзбекистон расмийлари билан ҳам учрашиб, икки давлат ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилади.

Жорий йилнинг 18 ва 19 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг 25-Бош ассамблеяси бўлиб ўтади.

Ёрлиқ