Ўзбекистон ва Эрон ишбилармонлар форуми ўтказилди
Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси” шиори остидаги “InnoWeek.uz-2023" халқаро инновацион ғоялар ҳафталигига старт берилди.
Аниқ сайтининг хабар қилишича, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Креатив таълим ва инновациялар – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси” шиори остидаги “InnoWeek.uz-2023" халқаро инновацион ғоялар ҳафталигига старт берилди.
Ҳафталик доирасидаги илк тадбир – Ўзбекистон ва Эрон ишбилармонлар форуми ўз ишини бошлади. Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Равшан Отабоев кириш сўзи билан очди.– Икки томонлама ҳамкорлик муносабатлари жадаллик билан ривожланмоқда, – дейди Равшан Отабоев. – Ишбилармон доиралар билан алоқада мамлакатлар ҳамкорлиги муҳим ўрин тутади.
Жорий йилда амалга оширилган ташрифлар ва имзоланган тегишли ҳужжатлар икки давлат алоқаларининг янги босқичга чиқишига замин яратди. Эрон ишбилармон доираларини бизнес юритиш учун Ўзбекистонда кутамиз ва қўшма корхоналар очиш таклифларини кўриб чиқишга тайёр эканлигимизни маълум қиламиз.
Тадбирда Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Хоссейн Парвариш икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқаларига давлатлар раҳбарлари даражасида эътибор қаратилаётганини қайд этди.