Ўзбекистон ва Озарбайжон республикаси ўртасида 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик меморандуми имзоланди
(last modified Thu, 19 Oct 2023 13:06:10 GMT )
октябр 19, 2023 18:06 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Озарбайжон республикаси ўртасида 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик меморандуми имзоланди
    Ўзбекистон ва Озарбайжон республикаси ўртасида 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ахборот хизматига кўра, Ўзбекистон ва Озарбайжон респубикаси Мудофаа вазирликлари ўртасида 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Меморандум Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Ҳасановнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида имзоланди деб хабар қилган Спутник сайти.

Ўзбекистон ва Озарбайжон республикаси мудофаа вазирлари генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ва генерал-полковник Зокир Ҳасанов иккки мамлакат ўртасидаги ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий таълим ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий хавфсизлик масалалари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ҳар икки давлат армиясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Учрашув давомида икки давлат мудофаа вазирлари ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳам фикр алмашдилар.