Эрон ва Ўзбекистон ўртасида қўшма илмий ва технологик инфратузилмалар ташкил этилади
Эрон президентининг илм-фан, технология ва билимлар иқтисоди бўйича ўринбосари Эрон ва Ўзбекистон тиббий асбоб-ускуналар ва дрон ишлаб чиқираш соҳасида қўшма завод қурилиши ҳақида ҳабар қилди.
Эрон преизидентининг фан, технлогия ва билимга асосланан иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Рўҳуллоҳ Деҳқоний, Тошкентдаги Эрон телерадиокомпаниясининг мухбири билан суҳбатда, Ўзбекистон президентининг Эрон Ислом республикасига ташриф буюриб Эрон президенти билан учрашувида муҳокама қилинган муҳим йўналишардан бири фан ва технология масаласи бўлди ва шундан келиб чиқиб Ўзбекистон Фан вазирлиги билан шартнома имзоланиб бандлари амалга ошириши босқичига етди деб изоҳлади.
Эрон президентининг ушбу ўринбосари-Рўҳуллоҳ Деҳқоний фан ва технология соҳасидаги Эрон ва Ўзбекистон келишуви қоидаларига тўхталиб Ўзбекистон Эрон Ислом республикаси Инновациялар уйининг ташкил этилиши ва Эроннинг билимга асосланган компанияларининг Ўзбекистонда бўлиши ушбу келишувнинг иккита муҳим бандидир деб қўшимча қилди.
Деҳқоний шунингдек Ўзбекистон инновациялар кўргазмаси Эрон делегациясиинг иккинчи йилдир қабул қилмоқда. Ўзбекстон компаниялари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги дронлари, тиббий- асбоб-ускунлар қуриш, таълим олиш ва талабаларни Ўзбекистондан Эронга юбориш бўйича 6 шартнома тузилди деб эълон қилди.
Эрон президентининг фан, технология ва билимга асосланан иқтисодий бўйича идора раиси /президент ўринбосари/ Халқаро инновациялар ҳафталиги тадбирида қатнашиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Эрон павильонида 25 та Эроннинг билимга асосланган компаниялари иштирок этган Uzbekistan Innovation Week кўргазмасида ташриф буюриш, Тошкентдаги Эроннинг Инновациялар ва технологиялар уйига ташриф буюриш ва бир қанча технологик шартнома тузиш ва билимга асосланган экспортини ривожлантиришга замин яратиш ушбу сафарнинг бошқа режаларидандир.