октябр 22, 2023 09:50 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Қозоғистон олийгоҳлари билан халқаро шартномалар имзолади
    Ўзбекистон Қозоғистон олийгоҳлари билан халқаро шартномалар имзолади

Ўзбекистон ва Қозоғистон олийгоҳлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 10 та ҳужжат имзоланди. 

Тошкентда ўтказилган “InnoWeek-2023” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон олий таълим, фан ва инновация соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда алоқаларни кенгайтириш ҳамда келгусидаги истиқболли режалар муҳокама қилинди.

“Икки давлат университетлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 10 та халқаро шартнома имзоланди”, — дейилади хабарда.

Ўзбекистоннинг қуйидаги ОТМлари Қозоғистон ОТМлари билан ҳамкорликни кенгайтиради:

Фарғона давлат университети;

Жиззах политехника институти;

Термиз давлат педагогика институти;

Нукус давлат педагогика институти;

Алфраганус университети;

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.

Ёрлиқ