Шавкат Мирзиёев Саманта Пауэр бошчилигидаги АҚШ делегациясини қабул қилди
(last modified Tue, 24 Oct 2023 04:41:06 GMT )
октябр 24, 2023 09:41 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Саманта Пауэр бошчилигидаги АҚШ делегациясини қабул қилди
    Шавкат Мирзиёев Саманта Пауэр бошчилигидаги АҚШ делегациясини қабул қилди

Суҳбат чоғида жорий йилнинг сентябр ойида Ню-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеяси сессияси доирасида бўлиб ўтган С5+1 форматидаги давлат раҳбарлари саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 октябр куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори Саманта Пауэр бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Делегация Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШнинг вазирлар даражасидаги тараққиёт масалалари бўйича учрашувида иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турибди.

Конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда USAID билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш, таълим, “яшил” энергетика, агробизнес ва бошқа йўналишларда бир қатор лойиҳалар рўёбга чиқарилган ва давом эттириляпти.

Суҳбат чоғида жорий йилнинг сентябр ойида Ню-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеяси сессияси доирасида бўлиб ўтган С5+1 форматидаги давлат раҳбарлари саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, Тошкентга ташриф буюрган USAID администратори Саманта Пауэр Ўзбекистон халқини қўллаб-қувватлаш учун 14 млн доллардан ортиқ маблағ ажратилишини маълум қилди.