Бишкекда Ўзбекистон ва Беларусь бош вазирлари музокаралар ўтказди
(last modified Thu, 26 Oct 2023 07:07:24 GMT )
октябр 26, 2023 12:07 Asia/Tashkent
  • Бишкекда Ўзбекистон ва Беларусь бош вазирлари музокаралар ўтказди
    Бишкекда Ўзбекистон ва Беларусь бош вазирлари музокаралар ўтказди

Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Тадбир доирасида Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Беларусь бош вазири Роман Головченко билан икки томонлама учрашув ўтказди. Қайд этилишича, кўп қиррали алоқалар ривожланишида икки давлат раҳбарлари ўртасидаги очиқ ва ишончли мулоқот муҳим омил бўлмоқда.

“Учрашувда Ўзбекистон томони икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг ўнинчи йиғилишини ва иккинчи минтақалараро форумини йил охиригача Тошкентда ўтказиш таклиф қилинди”,— дейилади хабарда.

Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда, ўтган йилда унинг хажми 42 фоизга ўсди. Олий даражадаги музокаралар давомида ҳукуматлар зиммасига яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилган.

Учрашувда савдо-сотиқ ва корхоналар ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.