Мирзиёев ва Макрон ҳузурида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди
(last modified Thu, 02 Nov 2023 12:53:11 GMT )
ноябр 02, 2023 17:53 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев ва Макрон ҳузурида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди
    Мирзиёев ва Макрон ҳузурида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон президенти матбуо хизматининг хабар қилишича Мирзиёев ва Макрон ҳузурида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэль Макрон иштирокида бўлиб ўтган музокаралар якунида Қўшма баёнот қабул қилинди деб хабар қилган Спутник сайти.

Ўзбекистон ва Франция президентлари  ҳузурида молия, таълим, маданият ва икки томонлама ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари бўйича 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.

Имзоланган ҳужжатлар:

“Самарқанд Француз Альянси”ни ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғрисида ҳукуматлараро битим;

Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳукуматлараро молиявий баённомалар (1- ва 2-босқичлар);

Ўзбекистонда Франция тараққиёт агентлиги ва “ПРОПАРКО”ни ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида баённома;

ташқи ишлар вазирликлари ўртасида дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;

мактабгача, мактаб, профессионал ва олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик бўйича баённома;

маданий мерос соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;

профессионал ва техник таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида келишув.

Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда "SUEZ" ва "Bouygues" компаниялари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида декларациялар имзоланди.