Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон Европага яшил энергия экспорт қилишни режалаштирмоқда
Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон яшил энергия экспорти бўйича техник шартлар ва қўшма корхона тузишга келишиб олди.
Тегишли келишув Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика ва иқтисодиёт вазирларининг Боку шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида эришилди.
Учрашувда Марказий Осиё давлатларидан Озарбайжон ҳудуди орқали Европага электр энергиясини экспорт қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича бошқармалар раҳбарлари қўшма коммюникени имзолашди. Унда мамлакатларнинг қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги салоҳияти ҳамда муқобил манбалардан олинадиган электр энергиясини Европага экспорт қилиш лойиҳасига қўшилишга тайёр эканликлари қайд этилган
Иштирокчилар қайта тикланадиган энергия манбаларига эътибор қаратган ҳолда энергия алмашинуви соҳасида ҳамкорлик бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдишди: яшил водород ва яшил аммиакни ривожлантириш ва экспорт қилиш имкониятлари ва тегишли инфратузилмани яратиш соҳасида.
Ишлаб чиқилган ва тасдиқланган техник шартлар асосида дастлабки техник-иқтисодий асосларни тайёрлаш бўйича тендер эълон қилинади. Иштирокчилар, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш учун қўшма корхона яратиш истиқболларини ўрганишга келишиб олишди
Иқтисодиёт ва энергетика вазирлари даражасидаги навбатдаги йиғилиш Ўзбекистонда (Тошкент шаҳри) бўлиб ўтади.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов, шунингдек, Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов билан учрашув ўтказди.
Учрашувда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини йилига 1 миллиард долларга етказиш бўйича вазифалар кўриб чиқилди. Ўзбекистон-Озарбайжон инвестиция компанияси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши режалаштирилган истиқболли инвестиция лойиҳалари сонини кўпайтириш юзасидан келишувга эришилди.