ноябр 15, 2023 18:43 Asia/Tashkent
  • Халқаро туризм кўргазмасида Ўзбекистон 2024 йил учун энг яхши саёҳат маскани деб топилди
    Халқаро туризм кўргазмасида Ўзбекистон 2024 йил учун энг яхши саёҳат маскани деб топилди

Халқаро туризм кўргазмасида "Ўзбекистон - энг яхши саёҳат маскани" номинацияси ғолиби бўлди

Ўзбекистон делегацияси Лондон шаҳрида бўлиб ўтаётган "World Travel Mart" халқаро туризм кўргазмасида миллий павильон билан иштирок этди.

Кўргазмада 2024 йил учун "Ўзбекистон - энг яхши саёҳат маскани" номинацияси ғолиби бўлди. Махсус сертификатни Ўзбекистон туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаламов қабул қилиб олди.

"Ушбу мукофот Ўзбекистондаги қуйидаги ислоҳотлар учун тақдим этилди: Ўзбекистон бўйлаб водийдан тортиб воҳагача саёҳатчилар ўтган асрлар давомидаги савдо тармоқларини кузатишда давом этмоқда. Бир пайтлар обод қалъа шаҳарларини боғлаб турган туя карвонлари ўрнини тезюрар темир йўл ва қулай ички рейслар тармоғи эгаллаган бўлсада, Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг қадимий маданий марказлари ҳали ҳам Ипак йўли даврини эслатиб туради. Нурота тоғларида жамоатчилик асосидаги туризм ташаббуси ташриф буюрувчиларга чўпон жамоалари ҳаётини кўрсатади", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони 7 миллионга етиши кутилмоқда. 2024 йилда эса 10 миллион сайёҳни қабул қилиш режа қилинган.

Октябрь ойида Самарқандда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеяси 25-сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йилни UNWTO доирасида Инклюзив туризм йили (алоҳида эҳтиёжли одамлар эркин саёҳат қилишлари мумкин бўлган даврда) деб эълон қилишни таклиф қилди.

Ёрлиқ