ноябр 20, 2023 17:57 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон 3 йил ичида нефть мустақиллигига эришмоқчи
    Ўзбекистон 3 йил ичида нефть мустақиллигига эришмоқчи

Бойсундаги газ-кимё мажмуасининг ишга туширилиши ва геология-қидирув ишларининг кенгайиши Ўзбекистоннинг 2−3 йил ичида нефть мустақиллигига эришишига олиб келиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган йирик саноат лойиҳаларига бағишланган йиғилишда нутқ сўзлади.

Халқимиз яхши ҳаёт кечирсин, оғири енгил бўлсин, деб Сурхондарёга шу йилнинг ўзида учинчи маротаба жуда катта ниятлар ва аниқ режалар билан келдим, — дея давлат раҳбаридан иқтибос келтирди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.

Пайшанба куни Ўзбекистон президенти Сурхондарёда умумий қиймати 3,3 миллиард доллар бўлган тўртта янги йирик саноат лойиҳаси билан танишди. Хусусан, 2024 йилда Бойсун шаҳрида умумий қиймати қарийб 3 миллиард долларга тенг газ-кимё мажмуаси ишга туширилиши муносабати билан қуйидагилар кутилмоқда:йилига 5 миллиард куб метр газни тозалаш, 6 триллион сўмлик табиий газ ва олтингугурт ишлаб чиқариш;Сурхондарёга йилига ўртача 120 миллион долларга қўшимча экспорт тушуми;геология-қидирув ишларини кенгайтириш, яна 100 миллиард куб метр газ захираларини очиш, 2−3 йил ичида мамлакатнинг тўлиқ нефть мустақиллигига эришиш.

Ҳозир ушбу «Мустақилликка 25 йил» мажмуаси (М-25) 7000 кишини иш билан таъминламоқда. Президент топшириғига кўра мажмуа атрофида кооперация йўлга қўйилиб, қўшни туманлар аҳолиси учун камида 2 мингта юқори рентабелликдаги иш ўрни яратилади.

Бу ерда 85 МВт қувватга эга электр станцияси ҳам қурилган. У нафақат мажмуа эҳтиёжлари, балки бутун Бойсун аҳолиси учун электр энергияси ишлаб чиқаради, дейилади хабарда.

Ёрлиқ