Ўзбекистонда давлат улушига эга банкларни хусусийлаштириш режалаштирилмоқда
(last modified Tue, 21 Nov 2023 05:40:13 GMT )
ноябр 21, 2023 10:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда давлат улушига эга банклар хусусийлаштирилиши режалаштирилмоқда
    Ўзбекистонда давлат улушига эга банклар хусусийлаштирилиши режалаштирилмоқда

Давлат улушига эга банклар хусусийлаштирилади. Бу ҳақида Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишда маълум қилинди

Йиғилишда банк тизимида трансформация ва хусусийлаштириш жараёнлари муҳокама қилинди. Банк тизимида трансформация ва хусусийлаштириш жараёнлари муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, давлат улушига эга банкларни хусусийлаштиришга тайёрлаш, уларнинг қимматли қоғозларини “IPO”га чиқариш, соҳага тажрибали хорижий мутахассисларни жалб қилиш бўйича таклифлар билдирилди.

Халқаро рейтинг компаниялари билан ҳамкорликни кучайтириб, банкларнинг рейтингини ошириш бўйича ўрта муддатли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини замон талабларига мослаштириш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда банк раҳбарлари трансформация ва хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш, ходимларни ўқитиш, соҳада илғор IT ютуқларни жорий қилиш бўйича режаларини айтди.

Айтилишича, ҳар бир банк ўзи сармоя киритган лойиҳаларни чуқур таҳлил қилиб, ишга тушишини кузатиб бориши, ҳудудлар ва соҳаларда самардорлиги юқори бўлган лойиҳаларни амалга ошириши зарур.

Маълумот учун, сўнгги уч йилда банклар капитали 1,8 бараварга, йиллик кредит ажратиш ҳажми 2 бараварга кўпайди. 4 та банк илк бор “евробонд” чиқариб, халқаро капитал бозорларидан 1 миллиард доллар ресурс олиб келди.