ноябр 22, 2023 17:30 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев БАА делегациясини қабул қилди
    Шавкат Мирзиёев БАА делегациясини қабул қилди

БАА вазири ал-Гаргавий Ўзбекитсон раҳбарига амирликлар президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ва мамлакат вице-президенти, бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум ҳамда вице-президент Шайх Мансур Ол Наҳаённинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябр куни Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Суҳбатда икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди. Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали алоқалар юқори суръатда ривожланаётгани қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхона ва лойиҳалар сони барқарор ошиб бормоқда.

Қабул қилинган “йўл харитаси” доирасида, шу жумладан давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, бошқарув кадрларини тайёрлаш ва рақамли ҳукуматни ривожлантириш бўйича қўшма дастурлар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Қарийб мингта семинар, форум ва ўқув курслари ўтказилиб, уларда 2 миллион нафаргача мутахассис малака оширди.

Учрашувда самарали бошқарув, савдо салоҳиятини ривожлантириш, шаҳарлар инфратузилмасини модернизация қилиш, юксак технологиялар, сунъий интеллект ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани тасдиқланди.

Ёрлиқ