Хитой Ўзбекистоннинг уч ҳудудида логистика маркази очмоқчи
ноябр 22, 2023 17:43 Asia/Tashkent
-
Хитой Ўзбекистоннинг уч ҳудудида логистика маркази очмоқчи
Хитойнинг Hichain компанияси Ўзбекистонда логистика марказлари очади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегациянинг Хитойга ташрифи доирасида Гуанчжоуда Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми ўтказилди.
Унинг доирасида Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров Хитойнинг Hichain Supply Chain компанияси президенти билан учрашди.
Учрашувда компания билан ҳамкорликда Андижон, Навоий ва Қорақалпоғистонда янги логистика марказлари ташкил этиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.
Томонлар бу йўналишдаги ҳамкорлик алоқаларини тезлаштириш ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тегишли меморандумни имзолади.
Ёрлиқ