Шанхайда Ўзбекистон-Хитой бизнес мулоқоти бўлиб ўтди
(last modified Thu, 23 Nov 2023 06:50:24 GMT )
ноябр 23, 2023 11:50 Asia/Tashkent
  • Шанхайда Ўзбекистон-Хитой бизнес мулоқоти бўлиб ўтди
    Шанхайда Ўзбекистон-Хитой бизнес мулоқоти бўлиб ўтди

Бугун Хитойнинг Шанхай шаҳрида Ўзбекистон-Хитой бизнес мулоқоти бўлиб ўтди.

Ушбу бизнес форумда Ўзбекистон томонидан Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегатци иштирок этди.

Тадбирда 70 дан ортиқ компаниялар, Ўзбекистон вилоятлари раҳбарияти, вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида хитойлик тадбиркорларга Ўзбекистондаги янги тенденсиялар ва инвестициявий имкониятлар ҳақида тақдимот ўтказилди ва улар билан бевосита мулоқот олиб борилди. Ҳамкорлик қилиш ва ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга қизиқиш билдирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон-Хитой бизнес-мулоқоти доирасида  Бахтиёр Саидов “ГСЛ Гроуп” ва “Ченгду Металлургисал Эхпериментал Фасторй” компаниялари раҳбарлари билан учрашди. Уларга Ўзбекистонда бизнес юритиш учун яратилган улкан имкониятлар ҳақида маълумот бериб, мамлакатда ўз салоҳиятини кашф этишга таклиф қилди.

 Хан Чжен ва Бахтиёр Саидов учрашуви

Шунингдек, Хитой Халқ Республикаси Раиси ўринбосари Хан Чжен томонидан Ўзбекистон делегация қабул қилинди. Икки давлат раҳбарлари ўртасида яқин дўстлик ва  икки томонлама муносабатлари барча соҳаларда юқори суръатларда ривожланаётганини яна бир бор таъкидладик.