ноябр 26, 2023 12:04 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Малайзия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали суҳбатлашди
    Ўзбекистон ва Малайзия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали суҳбатлашди

Ўзбекистон ва Малайзия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқотда икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Малайзия ташқи ишлар вазири Замбари Абдулқодир телефон орқали мулоқотда икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилган.

Ушбу телефон мулоқоти доирасида Ўзбекистон ва Малайзия ташқи ишлар вазирлари сиёсий мулоқотни мустаҳкамлашдан тортиб, иқтисодий дипломатияни ривожлантиришгача бўлган кенг кўламли соҳаларни муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўзининг Телеграм-каналида шундай ёзди:Малайзия ташқи ишлар вазири Замбари Абдулқодир билан телефон орқали мулоқот қилганимдан хурсандман. Ушбу телефон суҳбатида биз кенг кўламли соҳаларни, жумладан, иқтисодий дипломатияни ривожлантириш бўйича сиёсий мулоқотларни кучайтиришни муҳокама қилдик.

Малайзия 1992 йил 1 январда Ўзбекистон мустақиллигини тан олди ва 1992 йил 21 февралда дипломатик муносабатлар ўрнатди.

Ёрлиқ