декабр 06, 2023 12:54 Asia/Tashkent
  • Бахтиёр Саидов Эрон Ислом Республикаси, Бангладеш, Индонезия, Малайзия ва Покистон элчиларини қабул қилди
    Бахтиёр Саидов Эрон Ислом Республикаси, Бангладеш, Индонезия, Малайзия ва Покистон элчиларини қабул қилди

Тошкентда Эрон, Бангладеш, Индонезия, Малайзия ва Покистон элчиларининг Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикасининг янги элчиси Муҳаммадали Искандарий, Бангладеш элчиси, Индонезия элчиси, Малайзия элчиси ва Покистоннинг Тошкентдаги элчиси Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов билан учрашганида  қўшма лойиҳалар ижроси юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашувда  шунингдек Ўзбекистон республикасининг  мазкур мамлакатларнинг ҳар бири билан таълим ва савдо соҳаларида ҳамкорлигида фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжудлиги ҳам таъкидланди.

Бундан ташқари яқин келажакда ҳукуматлараро алоқаларни истиқболли қўшма лойиҳалар билан бойитиш зарурлиги ҳам таъкидланди.

Ёрлиқ