Ўзбекистонда заргарлик фабрикаси очилади
(last modified Tue, 02 Jan 2024 10:29:20 GMT )
Январ 02, 2024 15:29 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда заргарлик фабрикаси очилади
    Ўзбекистонда заргарлик фабрикаси очилади

Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ҳокмии иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда мазкур лойиҳа масаласи юзасидан фикр алмашилди.

Бу проектнинг умумий қиймати 10 миллион долларга баҳоланган.  Заргарлик фабрика  кумуш тақинчоқларини ҳам ички бозор ҳам экспорт учун ишлаб чиқаради.

Бундан ташқари бу корхонада илмий -тадқиқот бўлими касб- ҳунар таълими маркази ташкил этилиши кутилмоқда. Корхона маҳсулотларини Европа ва АҚШга экспорт қилиш ҳам мамлакат ички бозорида сотиш режалаштирилган.

Шунингдек икки ой муддатда ҳудуддаги бўш турган мажмуаларда вақтинча ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш қарор қилинди.