Январ 06, 2024 12:21 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Эрон президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди
    Шавкат Мирзиёев Эрон президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий мактубида Эроннинг Кирмон шаҳрида содир бўлган теракт муносабати билан Эрон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Шавкат Мирзиёев ушбу тасаллият мактубида Кирмондаги даҳшатли террорчилик ҳодиса чоғида кўп сонли эронликларнинг шаҳид бўлгани ва жароҳатлангани ҳақидаги хабар қалбимизни қайғу ва таассуфга тўлдирди. Ушбу қайғули дамларда сиз Жаноби олийларига ҳамда қардош ва дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик ва тасаллият изҳор этаман деб қўшимча қилинган.

Ўзбекистон президенти мактубида шунингдек шаҳид бўлганларнинг оила аъзолари ва барча яқинларига ҳамдардлик билдираман, жароҳатланганлариниг тезроқ соғайиб кетишини тилайман деб келтирилган.

Ёрлиқ