Январ 07, 2024 11:57 Asia/Tashkent
  • 2024 йил бошидан бери Туркияда халқаро қидирувда бўлган 8 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди
    2024 йил бошидан бери Туркияда халқаро қидирувда бўлган 8 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

Туркия ва Ўзбекистон ҳамкорлигида халқаро қидирувда бўлган 8 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди.

 Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонасига таяниб Аниқ сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида 2024 йил бошидан бери 8 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Ўзбекистон консулхонаси қўлга олинганларнинг исм-фамилияларидаги бош ҳарфларни келтирди, улар уюшган жиноий гуруҳлар, гиёҳванд моддалар контрабандаси, талончилик ва фирибгарлик жиноятларини содир этиб, халқаро қидирувда бўлган.

Хабарга кўра, Уларнинг ичида ОАВда хабар қилинган Ўзбекистон фуқароси Н.М. ҳам бўлиб, халқаро одам савдоси жинояти доирасида Туркиянинг Чанаккале вилояти ҳудудида қўлга олинган, дейилади хабарда.

Идора ҳар бир ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётганини таъкидлади.

Бош консулхона, ўз навбатида, жиноятчиларга жазо муқаррар эканини эслатиб, фуқаролардан қонунларга амал қилишни, фирибгарларга алданмасликни ва ўзларини эҳтиёт қилишларини сўради.

Ёрлиқ