Январ 22, 2024 12:22 Asia/Tashkent
  • Тошкент ва Душанбе  амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари айланмасини 1 млрд долларга етказмоқчи
    Тошкент ва Душанбе амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари айланмасини 1 млрд долларга етказмоқчи

Ўзбекистон ва Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазирликлари ҳозирда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари айланмасини 1 млрд долларга етказиш қарорига келдилар.

Ўзбекистон ва Тожикистон  қишлоқ хўжалиги вазирлари Берлинда бўлиб ўтаётган ХVI-Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги халқаро форумида учрашди.

Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазири Қурбон Ҳакимзода билан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва републикада мавжуд агрологистика марказларини яратиш бўйича тажриба алмашиш муҳокама қилинди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида экспорт салоҳиятини оширишда ҳусусий секторни жалб қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги қвазирлиги матбуо котиби бу хусусда “Тожикистон томонидан 10 минг га майдонда ўзбек селекциясига мансуб уруғлик шоли (“Искандар” ва “Лазурний” навлари) ва сабзавот уруғларини (пиёз ва сабзи) Тожикистонга етказиб бериш ҳамда Хўжанд вилоятида пахта ва шолини ишлаб чиқаришга ихтисослашган агрокластерни яратиш бўйича таклифлар билдирилди”, деб айтди.

ҳозирда амалга оширилаётган лойиҳаларни (20 га майдонда “Дўстлик боғи”ни барпо қилиш, ўзбек селекцияга мансуб заъфаронни Тожикистонда ҳамкорликда етиштириш ва учинчи давлатларга экспорт қилиш) ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари айланмасини 1 млрд долларга етказишга келишиб олинди.

Шунингдек, вазир Венгрия қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари билан уруғлик картошкани Ўзбекистонда етиштириш бўйича амалга оширилган ишларни муҳокама қилди. Қолаверса, Венгриянинг “Marthon Genetics” компанияси билан ҳамколикда Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитида қовоқнинг юқори ҳосилдор навларини яратишда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Айтиш керакки Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов сўзга чиқиб, бу каби форумлар қишлоқ хўжалигида муҳим пойдевор вазифасини бажаришини ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш учун майдон вазифасини ўтаб беришини айтди. Бундан ташқари Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалигида фермерларнинг ролини ошириш ва илм-фанни ўрганиш кўплаб муаммоларга ечим бўла олишини алоҳида таъкидлади.

Ёрлиқ