Январ 28, 2024 15:30 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Эрон саноат вазири Ўзбекистоннинг саноат ва энергетика вазирлари билан учрашди
    Тошкентда Эрон саноат вазири Ўзбекистоннинг саноат ва энергетика вазирлари билан учрашди

Икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш мақсадида эронлик делегация бошчилигида Ўзбекистонга сафар қилган Эрон саноат, кончилик ва савдо вазири Ўзбекистон саноат вазири ва энергетика вазири билан алоҳида учрашувлар ўтказди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси саноат, кончилик ва савдо вазири Аббос Алиободий  Ўзбекистон саноат ва сармояларни ривожлантириш вазири билан учрашиб иккитомонлама ҳамкорликларни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди.

Эроннинг саноат вазири шунингдек, Ўзбекистон энергетика вазири билан ҳам мулоқот қилиб,  икки давлат ўрасида энергетика соҳасида биржаларни ривожлантириш бўйича ҳамкорликларни ошириш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Аббос Алиободийнинг Ўзбекистонга сафарининг бошқа ержаларидан бири эса бу мамлакатда иситқомат қилувчи эронлик ишбилармонлар ва иқтисодий фаоллар билан учрашувдир.

Ёрлиқ